Индонезияга даҳшатли цунами ёпирилди – табиий офат оқибатлари видеоси

Oбуна бўлиш
Индонезия фавқулодда хизматлари маълумотига кўра, Зонд бўғозидаги цунами оқибатида камида 281 киши ҳалок бўлган, мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Шунингдек, 50 нафардан ортиқ киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Шанба куни кечки пайт Индонезия ғарбидаги Зонд бўғози соҳилига кучли цунами тўлқинлари ёпирилган.

aljazeera хабарига кўра, табиий офат қурбонлари сони 281 кишигача етган. Жабрланганлар сони 1016 кишигача ошган. Шунингдек, 57 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Цунами натижасида кўплаб уйлар ва бир нечта меҳмонхона вайрон бўлган.  

Мамлакат ҳукумати цунамига Анак Кракатау тоғи вулқонининг фаоллиги сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги маълум қилмоқда. Вулқон қисман сув остида жойлашгани сабабли унинг отилиши тўлқинлар ҳосил бўлишига олиб келади. Шунингдек, цунами кучига тўлиной таъсир қилиши мумкин. Чунки бундай вақтда сувнинг кўтарилиши энг кучли бўлади.

Янгиликлар лентаси
0