ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Риодаги Олимпия ўйинлари ғолиби, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги еттинчи жангини январь ойида ўтказади, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Фазлиддин 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтмамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йилнинг 23 февралида Нью-Йоркда америкалик енгилмас боксчи Майкл Фоксга қарши рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.