Тошкентда улкан чархпалак фойдаланишга топширилди - видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровКолесо обозрения в Ташкенте
Колесо обозрения в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чархпалак ажойиб чироқ ва ўзига хос иллюминация билан безатилган.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида Марказий Осиёда энг баланд “Анҳор юлдузи”чархпалак фойдаланишга топширилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Аттракционнинг баландлиги 72 метр.

Бир вақтнинг ўзида 272 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган чархпалакнинг тўла айланиши 12 дақиқани ташкил этади. Унинг ичида 40 та оддий ва 8 та vip кабинкалари бор.

Чархпалак ажойиб чироқ ва ўзига хос иллюминация билан безатилган.

Шу билан бирга, боғ ҳудудида 500 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳам қурилди.

Янгиликлар лентаси
0