Ичимлик суви ниқоби остида Ўзбекистонга атир олиб киришга уринган йўловчи тўхтатилди

© ГТК РУзВ Сурхондарье таможники обнаружили воду, которая оказалась парфюмерией
В Сурхондарье таможники обнаружили воду, которая оказалась парфюмерией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятида аниқланган ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Сурхондарёдаги “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ичимлик суви ниқоби остида атир олиб киришга уринган шахсни тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ш.Х. Ўзбекистон Республикасига атир олиб киришнинг антиқа йўлини ўйлаб топди.

“Ушбу шахс қадоғидан ичимлик сувини англатувчи, 5 литр ҳажмдаги полиэтилен идишга қўлбола усулда қўйилган суюқликни олиб ўтаётиб, божхоначиларга бу ичимлик суви деб оғзаки маълум қилади. Лекин, божхона назорати мобайнида ўзидан хушбўй ҳид таратган бу “ичимлик суви” аслида парфюмерия воситаси эканлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0