ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Россия Федерация Ҳукумати 2021 йилдан "Чет элдаги рус мактаби" махсус дастурни ҳаётга татбиқ этишга ваъда берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу мақсад учун аниқ маблағлар ажратилиши назарда тутилган, деди Тошкент шаҳрида ўтказилган 22-ватандошлар анжуманида РФ Федерация кенгашининг халқаро алоқалар бўйича қўмита раиси ўринбосари Фарит Мухаметшин.
Мухаметшин сўзларига кўра, ватандошлар масалалари ҳамиша Ҳукумат соати йиғилишида муҳокама қилинади. Хусусан, ушбу ҳафтада Федерация кенгаши РФ ташқарисида яшовчи ватандошлар фаолиятига доир иккита қонунни қабул қилди.
"Кенгаш якунига кўра, Юқори палата РФ ташқи сиёсий фаолиятига доир давлат дастурига ўзгартишлар киритган ҳолда "Хориждаги рус мактаби" концепцияси механизми яратилишини талаб қилмоқда.Бу эса хориждаги рус мактабларини қўллаб-қувватлаш учун аниқ пул маблағлари берилишини кўзда тутади. Россия Ҳукумати бунга ижобий ёндашди, ва 2021 йилдан алоҳида "Хориждаги рус мактаби" дастурини давлат дастури сифатида ҳаётга татбиқ эта бошлаш ваъдасини берди", - деб қайд этди у.
Хусусан, Мухаметшин Россотрудничество ушбу дастурни, шу жумладан аниқ тадбирлар билан тўлдиришда етакчи рол ўйнашига умид билдирди.
Мухаметшин, РФ президенти Владимир Путиннинг Тошкентга расмий ташрифи давомида россия олийгоҳларидан 80дан зиёд ректорлар келишганини ва ушбу ташриф давомида таълим жараёнига кўмак бериш бўйича 100га яқин битимлар имзоланганини эслатиб ўтди.