Туя бўлманг: Қирғизистонда тупурганлар жарима тўлайди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишМусорные контейнеры
Мусорные контейнеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда маданиятсиз фуқаролар жазоланадиган бўлди. Хусусан, жамоат жойларида тупурганлар ёки чиқинди ёққанлар катта миқдорда жарима тўлайдилар

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Қирғизистон пойтахтида 2019 йил 1 январдан бошлаб жамоат жойларида тупурган шахслар жаримага тортилади.

"Қирғизистонда 2019 йил 1 январдан шаҳар ободончилик қоидаларини бузганлик учун катта миқдорда жарима назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида янги кодекс амал қилишни бошлайди", дея хабар қилган Бишкек шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

В операционном блоке - Sputnik Ўзбекистон
"Ўрдак лаблар" учун 74 дарра: Эрон пластик жарроҳлик ихлосмандларини жазоламоқчи

Янгиланган ҳужжатга "Тупуриш" банди киритилган. Мазкур бандга биноан қуйидаги жарима миқдори назарда тутилган: жисмоний шахсларга нисбатан – 5,5 минг қирғиз соми (78 доллар), юридик шахсларга нисбатан – 17 минг қирғиз соми (243 доллар).

Шунингдек, хазон ёқиш учун ҳам жарима миқдори жисмоний шахсларга нисбатан 7,5 минг (107 доллар) ва юридик шахсларга нисбатан 23 минг қирғиз сомгача (329 доллар) (аввал 10 минг (143 доллар) эди) оширилган.

Янгиликлар лентаси
0