ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.
Мазкур қарорга биноан, судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар берилади:
- кредит муддати – уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;
- дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
кредит бўйича фоиз ставкаси - Марказий банкнинг кредит бериш санасидаги қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда.