ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ўзининг йиллик матбуот-анжумани давомида қачон уйланмоқчи эканлигини маълум қилди.
"Ҳар қандай виждонли инсон сингари қачондир уйланишим керак", - дея жавоб берди президент журналистлардан бирининг саволига.
Россия етакчисининг ОАВ вакиллари билан савол-жавоби ҳазилсиз кечмади.
"Қачон уйланиши" ҳақида савол берган журналистга жавоб қайтарар экан, Путин йигитдан оилали-оилали эмаслиги тўғрисида сўради.
Тасдиқ жавобни олгач: "У уйланган ва мени ҳам ўзидек бўлишимни хоҳлаяпти”, - деди кулиб.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Владимир Путин ўз рафиқаси Людмила Путина билан ажрашган. Уларнинг никоҳлари 30 йил давом этган ва жуфтликнинг икки қиз фарзандлари бор.