Мирзиёев афв этган шахс: энди фақат ҳалол меҳнат қиламан

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишТюрьма.
Тюрьма.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятида президент томонидан авф этилганларни ишга жойлаштириш ишлари бошлаб юборилган

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Гиёҳванд модда савдосига аралашиб қолиб, озодликдан маҳрум этилган ва президент томонидан афв этилган шахс эндиликда фақат жамият ривожи йўлида ҳалол меҳнат қилишга ваъда берди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравляет граждан с Днем Конституции - Sputnik Ўзбекистон
"Ислоҳотлар, судьялар ва пенсия": Мирзиёев Конституция байрамида нималар ҳақида гапирди

Афв этилган У.Ҳамдамов 3 нафар фарзанднинг отаси.

"Инсон учун оила, фарзандлар олдида бўлишдек азиз неъмат йўқлигини англадим. Уйга қайтишим билан қўшалоқ байрамлар бошланиб кетди. Яқинда тўнғич қизимни турмушга беряпман. Юртимизда олиб борилаётган эзгу ишлар менга ана шундай бахтни ҳадя этди. Ишга жойлашиш учун йўлланма олдим. Энди фақат оилам ва жамиятимизнинг ривожи йўлида ҳалол меҳнат қиламан", - дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев Конституциянинг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда махсус фармонни имзолаганини, унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилганини айтган эди.

Президентнинг ана шу фармонига асосан, 15 нафар самарқандлик жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги муқаддам судланганларни ижтимоий муҳитга мослаштириш маркази раҳбари ўринбосари Абдухалил Жабборовнинг таъкидига кўра, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун паспорти бўлганларига энг кам ойлик иш ҳақининг 5,5, паспорти йўқолган ва биринчи марта олаётганларига 6 баравари миқдорида (жами 17 миллион 28 минг сўм) ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилган.

Уларнинг барчаси жойлардаги тиббий муассасалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, афв этилган шахсларнинг ишга жойлашиши учун мутасадди идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0