Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича вазир ўринбосари тайинланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Халқаро савдо ташкилотига қўшилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Бадриддин Абидов тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси эди.

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари тайинланди, деб хабар қилди вазирлик матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши масалалари бўйича Ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб Бадриддин Абидов тайинланган.

Абидов бунга қадар Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимини эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0