Тверьда террорни тарғиб қилган ўзбекистонлик қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет эл фуқароси одамларга террорни оқловчи роликларни кўрсатиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Россиянинг Тверь шаҳрида террористик характердаги материаллар намойиши учун ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилади Заволжье туман суди матбуот-хизмати.

Аниқлик киритилишича, 1985 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси йил давомида терроризмни оқловчи хусусият касб этган фото ва видеоматериалларни тарқатиш билан шуғулланган.

Айни вақтда мигрант қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Тошкент шаҳрида Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун террористлар сафига фуқароларни жалб этиш ва ёллаш билан шуғулланган икки нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0