Тожикистонлик аёлларга ҳижоб ўраш тақиқланиши мумкин

© AFP 2023 / FAROOQ NAEEMДевушка в белом хиджабе
Девушка в белом хиджабе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ҳукумати тожик аёлларининг ҳижоб ва сатр ўраши миллий урф-одат ва маданиятга зид эканлигини таъкидлаб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Тожикистон ҳукумати аёлларнинг давлат ва хусусий муассасаларига ҳижоб ўраб киришини қонун билан тақиқламоқчи. Тожик телеграф агентлиги берган хабарга кўра, тегишли қонун лойиҳаси Тожикистон ҳукумати томондан тайёрланмоқда. Мазкур қонун ташаббускори ҳукумат қошидаги Хотин-қизлар ва оила қўмитасидир.

“Ҳозирги вақтда Тожикистон Қонунчилик миллий марказида қонун лойиҳасини тайёрловчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу қонун лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқий мулкидан қатъий назар барча муассаса, ташкилот ва корхоналарга ҳижобда ва сатрда киришини тақиқлайди”, - дейилган хабарда.

Грозний шаҳрида В.В.Путин шоҳ кўчасида аёллар сайир қилишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ҳижоб акс эттирган гўзаллик

Бу Тожикистонда қонун билан аёлларнинг ҳижоб ўраб юришини чекловчи биринчи уринишдир. Бугунги кунга қадар ҳукумат аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга ҳаракат қилди. Тожик аёлларининг ҳижоб ва сатр ўраши миллий урф-одат ва маданиятга зид эканлигини таъкидлаб келишаётганди.

Ҳукумат аёлларга ҳижоб, сатр, бурка ва бошқа мусулмон либослари тури ва қора рангли бош кийимларни киймасликни тавсия қилади.

Тожикистон мактаб ўқувчилар кийиниш талаблари: қизларга ҳижоб, калта юбкалар мумкин эмас˃˃˃

Шу билан биргаликда, ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва шу каби либосларни киядиган аёллар мазкур чеклов инсон ҳуқуқи ва эркинлигига зид, деб ҳисоблашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0