ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Афғонистонда 20дан зиёд террористик ташкилотлар фаолият юритади, деб баёнот қилди Россия Хавфсизлик кенгаши. РИА Новости хабарига асосан.
"Афғонистонда, шу жумладан, МДҲ давлатлари чегарасида 20дан зиёд террористик ташкилотлар фаолият юритишади. Мамлакатнинг тенг ярмидан ортиғи ҳукумат томонидан назорат қилинмайди", - деди нашрга берган интервьюсида ХК котиби ёрдамчиси Александр Венедиктов.
Венедиктовга кўра, мамлакатдаги аҳвол оғирлашмоқда. Ҳукумат мамлакатнинг тенг ярим ҳудудида назоратни йўқотган, этник гуруҳлар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда. Бу фонда терроризм бош кўтармоқда. Бугун Афғонистон МДҲ давлатлари чегарасида 20дан зиёд террористик ташкилотлар амал қилмоқда", - деган Венедиктов.