Украина қандолат маҳсулоти Ўзбекистон бозорига қайтди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРоссия запретила ввоз украинской продукции
Россия запретила ввоз украинской продукции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ноябрда Украина юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўхтатганди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистон 17 декабрь кунидан Украина қандолат маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни бошлади, деб хабар қилди “Укркондпром” уюшмаси матбуот хизмати.

“Ҳозир маҳсулотлар божхона расмийтирувидан ўтмоқда”, - деди уюшма президенти Александр Балдинюк. 

Шу вақтга қадар томонлар ҳар куни музокаралар олиб боришган.

Балдинюк яқинлашиб келаётган янги йил байрамлари олдидан ушбу муаммони тезкорлик билан ҳал қилиниши жуда муҳим бўлганлигини қайд этди. Айнан шу вақтда Украина қандолат маҳсулотларини энг кўп экспорт қилади.

Ноябрь ойида республика Украина юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўхтатганди.

Кўпчилик буни Украина томонидан Ўзбекистон енгил автомашиналарини импорти бўйича бошланган текширув билан боғлиқ деб ўйлашган. Кейинчалик бу текширув тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0