ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. АҚШ ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқса, Россия ўз хавфсизлигини кучайтиришга доир қўшимча чоралар кўради, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин сешанба куни.
"АҚШ томонидан шартнома бузилиши ҳолатида эса, мен бу ҳақда омма олдида айтганман, ва яна бир бор тўғридан-тўғри баёнот қилишни зарур деб ҳисоблайман, биз, хавфсизлигимизни кучайтиришга доир қўшимча чораларни қабул қилишга мажбур бўламиз", - деди Путин РФ Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ДРСМД шартномаси шартларини бажариш учун Россиянинг икки ой вақти борлиги ҳақида баёнот қилган эди. У, агар бу рўй бермаса, Вашингтон ДРСМД бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатишини айтган эди. Ўз навбатида, АҚШ Давлат котибининг халқаро хавфсизлик ва қурол-аслаҳалар назорати бўйича ўринбосари Андреа Томпсон АҚШ Россияни 9М729 (SSC-8) ракетасидан воз кечишга, ёки унинг тизимини учиш масофаси ДРСМД низомларини бузмайдиган қилиб модификация қилишга чақиришини айтган эди.
Сўнгги йилларда Москва ва Вашингтон бир-бирини РСМД шартномасини бузганликда мунтазам айблаб келмоқда. Россия шартнома бўйича ўз мажбуриятларига жиддий амал қилиб келаётганини баён этган. РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Ларов Москванинг АҚШга америкаликларнинг ўзлари ушбу шартномани бажараётганига доир жиддий саволлари борлигини таъкидлаган.