Олий ва ўрта махсус таълим тизими тубдан такомиллаштирилади - президент қарори лойиҳаси

© Х. Пайдоев / Народное словоСтуденты во время вступительных экзаменов в "Узэкспоцентре"
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор лойиҳасида қайд этилишича, 2019 йил 1 январдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилади.

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

В Каракалпакстане открыли новый детский сад - Sputnik Ўзбекистон
Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатиш ва унинг бўшаётган штат бирликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказиш ҳақида банд келтирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тугатилаётган Марказнинг барча ҳуқуқлари, активлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда марказ ходимларини иш билан таъминлаш юклатиш ҳақида топшириқ ёзилган.

Қарор лойиҳасига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик бериш назарда тутилган:

2019 йил 1 январдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражаларига эга ходимларига 30 фоиз, фан доктори (Doсtor of Science) (ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатлар) илмий даражасига эга ходимларига 35 фоиз ойлик иш хақига устамалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш;

Шавкат Мирзиёев поручил разработать новые стандарты образования - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев олий таълим тизимини кескин танқид қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига марказий аппарат ходимларига вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

олий ва ўрта махсус таълим таълим тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ойлик устамалар тўлаш:

3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз; 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз; 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз; 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз;

хизмат вазифаларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг 200 фоизи миқдоригача ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқини бериш.

“Марказининг Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, Метрологик назорат хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳамда тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг идоравий бўйсунувига ўтказилсин”, - дейилган лойиҳада.

Қарор лойиҳасига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси ҳамда республикада олий таълим сифатини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар илова қилинган.

Янгиликлар лентаси
0