ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида бир ёшли қизалоқ кўмир исидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 15 декабрга ўтар кечаси Янгиобод МФЙда яшовчи, уй бекаси, М.Х. уйида иситиш печига кўмир солиб ухлаб қолиши оқибатида бирга яшаган 2017 йилда туғилган қизи, кўмир исидан заҳарланиб вафот этган.
Бирданига иккита ҳолат: Самарқанд ва Сирдарёда фуқаролар ис газидан заҳарланди
Мазкур холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.