ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати республика Олий Суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Музокаралар якунига кўра, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Нодир Бобохонов ўн йилга, Абдувохид Қосимов ўн йилга, Талъатжон Мелибоев ўн йилга, Икром Муслимов чегараланмаган муддатга ва Бахберген Убайдуллаев ўн йилга Олий суд судьялари этиб сайландилар.
Шу билан бирга Вохид Назаров, Умиджон Расулбердиев ва Махаматиброҳим Тўлановлар бошқа ишга ўтишлари муносабати билан Олий Суд судьялари лавозимларидан озод этилганлар.