ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ислом Каримов Қашқадарёга раҳбарлик йилларида вилоят иқтисодиётини кўтариш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўлида кўп ишлар қилгани ёдга олинди.
Тадбирда нуронийлар ҳам иштирок этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова
Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова
© Пресс-служба президента Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, шу йил 30 январь куни Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилганди.