Мирзиёев жойлардаги ижро органларини танқид қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раскритиковал власть на местах
Шавкат Мирзиёев раскритиковал власть на местах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари сўзларига кўра, меҳнатсиз, машаққатсиз Ўзбекистон аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш борасида натижага эришиб бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Қарши шаҳрида 14 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари йиғилиш бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари жойлардаги ижро органларини сусткашликка, жамоатчилик улардан талаб қилишда бефарқликка йўл қўяётгани учун танқид қилди.

“Халқимиз яхши яшашини, ривожланган давлатлар қаторига чиқишни истаймиз. Лекин ҳеч ким меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришмаган, эришолмайдиям! Президент келиб йўналиш беради, вазифа қўяди. Уларни ким амалга оширади? Одамлар қачон уйғонади? Биз анча нарсада кечикканмиз. Агар эндиям уйғонмасак олдимизга қўйган катта мақсадларимизга етолмаймиз. Биров келиб биз учун ҳеч нарса қилиб бермайди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, президент дунёдаги рақобатга муносиб бўлиш, бирни икки қилиш учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ёш ҳар куни ўқиши, ўзини қийнаши, изланиши кераклигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0