Путин ким президент бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Ярославль
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Ярославль  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари сўзларига кўра, ҳар қандай касб эгаси президент бўлиши мумкин. Муҳими, бунга бутун умрини бахшида қилиши керак.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ярославлдаги “ПроеКТОриЯ” Бутунроссия форумидаги очиқ дарси вақтида президент бўлиш учун қайси касб эгаси бўлиш кераклиги ҳақида гапирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Россия раҳбари сўзларига кўра, ҳар қандай касб эгаси президент бўлиши мумкин. Бироқ, муҳими, бунинг учун бутун умрини бахшида қилишга тайёр бўлиши керак.

7 мая 2018. Избранный президент РФ Владимир Путин во время церемонии инаугурации в Кремле - Sputnik Ўзбекистон
Путин: Россия мен кетгандан кейин ҳам яхши томонга ўзгаришда давом этади

Асосан, юридик ёки иқтисодий билимларга эга бўлган, жамият ва одамлар ўртасидаги мулоқот қонунларини яхши билган инсонлар давлат ва ҳукумат раҳбари бўлишади.

“Лекин асосийси бу эмас - умуман, асосийси бошқа нарса. Инсон шунга ўхшаш касбни танлаётганда, у ўзи учун асосий вазифани белгилаб олиши керак – умрини ёки ҳаётининг катта қисмини танлаган ишига бутунлай бағишлашга тайёрми. Бутунлай”, - деди Путин.

Бундан ташқари, Путин сўзларига кўра, президент шифокорларнинг "Зиён етказма" қоидаси асосида фаолият олиб бориши керак. Шунингдек, албатта, виждонли инсон ҳам бўлиши керак.

Янгиликлар лентаси
0