Ўзбекистонда қандай янги байрамлар нишонланади

© SputnikКалендарь
Календарь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 13 декабрь куни Олий Мажлиси Сенати 17-ялпи мажлисининг биринчи куни бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Ўзбекистонда иккита янги байрам - геология соҳаси ходимлари куни ва божхона хизмати ходимларининг кунини нишонланади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Энди ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайди

Тошкентда ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунни кўриб чиқишди. Бу сана апрел ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.

Давлат божхона хизмати ходимларининг куни эса 26 январь куни тантана қилинади.

Шунингдек, Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди.

Бундан аввал, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланганлиги ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0