Фарғонада калиш учун пул тўламаган тадбиркор ушланди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишДежурная часть ОВД
Дежурная часть ОВД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл пулларни 3 кун ичида олиб келишга ваъда беради.

ТОШКЕНТ. 14 дек — Sputnik. Тадбиркор аёл ўз танишини алдаб, 270 миллион сўмдан ортиқ пулини ўзлаштирган.

“Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 3 декабрь куни Ўзбекистон туманида яшовчи Э.М. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 ноябрь куни Учкўприк тумани ҳудудида таниши тадбиркор Ф.Н. ундан умумий қиймати 270 млн. 808 минг сўмлик калиш оёқ кийимларини олиб, пулини 3 кун ичида олиб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган”, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Кўрилган чоралар натижасида жиноятчи ушланган.

Узоққа қоча олмади: Тошкентда қидирувда бўлган фирибгар қўлга тушди >>>

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0