Йилнинг энг хавфсиз автомобиллари аниқланди - видео

© AP Photo / Jae C. HongАвтомобиль Hyundai Nexo
Автомобиль Hyundai Nexo - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мустақил баҳоловчилар авария вақтида омон қолиш мумкин бўлган энг яхши машиналар танлаб олинди.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Европа мустақил Euro-NCAP компанияси 2018 йилда ўтказилган краш-тест натижаларига кўра энг хавфсиз бўлган автомашиналарнинг номини маълум қилди.

Энг яхши моделлар турли синовларда тўпланган баллар асосида 4 та тоифада танлаб олинди.

Экспертлар “Катта оилавий автомобил” ва “Гибридлар ва электрокарлар” тоифаларида Lexus ES 300h седан автомобили ғолиб деб топишди. Бу автомобил ҳайдовчи ва катта ёшдаги йўловчилар хавфсизлиги бўйича - 91 фоиз, болалар хавфсизлиги – 87 фоиз, йўловчилар хавфсизлиги – 90 фоиз тўплади. Мавжуд қурилмаларнинг ишини 77 фоиз деб баҳоланди.

“Кичик оилавий автомобил” тоифасида Mercedes-Benz A-синф хетчбек автомобили ғолибликка лойиқ деб топилди. Бу автомобил ҳайдовчи ва катта ёшдаги йўловчилар хавфсизлиги бўйича - 96 фоиз, болалар хавфсизлиги – 91 фоиз, йўловчилар хавфсизлиги – 92 фоиз тўплади. Хавфсизлик қурилма - 75 фоизга баҳоланди.

“Катта кросовер” тоифасида ғалабани Hyundai Nexo қўлга киритди: ҳайдовчи ва катта ёшдаги йўловчилар хавфсизлиги бўйича - 94 фоиз, болалар хавфсизлиги – 87 фоиз, йўловчилар хавфсизлиги – 67 фоиз тўплади. Хавфсизлик қурилма - 80 фоизга баҳоланди.

Янгиликлар лентаси
0