МиГ-35 қирувчи самолёт бўлиб, у ҳаво ва ердаги нишонларга зарба бериши мумкин.
Самолётнинг тақдимоти январда ўтказилган. Шунингдек, ушбу самолёт МАКС-2017 авиасалонда ҳам тақдим этилган.
Ҳарбий учувчилар самолёт имкониятларини тўлиқ синовдан ўтказишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, барча қўйилган вазифалар бажарилди.