Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларимизни эътиборсиз қолдирмоқда - Сенат раиси

© Sputnik / Дильшода Рахматова17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз
17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сенат томонидан юборилган тавсияларни эътиборсиз қолдириши оқибатида, руҳий хаста одамлар томонидан мудҳиш жиноятлар содир этилишининг олди олинмаяпти, деб баёнот қилди Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев.

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев мамлакат психиатрия муассасаларида беморларни даволаш ва парваришлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилганини маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида руҳий хаста аёл талаба йигитни пичоқлади

"Ўрганишлар шуни кўрсатдики, жойларда руҳий ҳолати бузилган шахсларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари суст олиб борилмоқда. Психиатрия муассасаларини малакали кадрлар, тегишли дори-дармонлар, озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашув мавжуд эмас", - деди сенатор.

Йўлдошев сўзларига кўра, мажбурий даволашда сифат ва самарадорликка эришиш учун ҳудудлараро муассасалар сонини кўпайтириш, уларни талаб даражасида жиҳозлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирига юборилган таклиф ва тавсиялар эътиборсиз қолмоқда.

"Оқибатда, руҳий ҳолатида бузилиш мавжуд бўлган шахслар томонидан мудҳиш жиноятлар содир этилмоқда", - дейди Йўлдошев.

Жорий йилда Республика бўйича Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган 33 нафар шахс томонидан қасддан одам ўлдириш, қасддан танга оғир шикаст етказиш, номусга тегиш, ўғирлик, безорилик ва бошқа жиноятлар содир этилган. Биргина Қорақалпоғистонда икки нафар тажовузкор руҳий касал ўз турмуш ўртоқларини ҳеч бир сабабсиз қасддан ўлдирган.

Открытое окно - Sputnik Ўзбекистон
Шахс ўз жонига қасд қилса, у яшайдиган ҳудуддаги психиатрия амбулаториясига хабар берилади

"Мисол учун Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро Ниёзимбетов, шу йил 26 март куни ухлаётган турмуш ўртоғи Айбиби Ниёзимбетовани ҳеч бир сабабсиз бошига болта билан уриб ўлдирди. Қорақалпоғистонда бундай руҳий касалларни мажбурий даволаш муассасаси мавжуд эмас. Шундай бир ҳолатда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳеч бўлмаганда Нукус шаҳридаги 340 ўринли руҳий касалларни ихтиёрий даволаш муассасалари таркибида бундай касалларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган бўлим ташкил этиб, бу каби мудҳиш оқибатларни олдини олса бўлар эди-ку", - деб хулоса қилди сенатор.

Эслатиб ўтамиз, бугун 13-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн еттинчи ялпи мажлиси очилди.

 

Янгиликлар лентаси
0