ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Германия ғарбидаги Веерль шаҳри кўчаларига бир тоннага яқин эритилган шоколад оқиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати сайтида хабар берилди.
Шоколад 10 декабрь куни DreiMeister фабрикасидан оқиб кетган.
“Маҳаллий шоколад ишчилари резервуарлардан бир тўлиб тошиб, бир тоннага яқин эритилган шоколад дарвоза ташқарисига оқиб кетгани кўриб қолишади”, - дейилган матбуот хизмати хабарида.
Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига етиб келишади. Бир неча соат давомида кўчани тозалашга тўғри келган. Уйига қайтаётган шаҳар аҳолиси бир неча соат тирбандликда туриб, ширинликнинг хушбўй ҳидидан баҳраманд бўлишган.
Фирма директори Маркус Лаки сўзларига кўра, агар шунга ўхшаш авария Рождество байрами олдидан бир неча кун олдин содир бўлганда, бу фалокат бўларди.