ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис депутатлари ва ОАВ вакиллари Воронеж вилоятидаги АЭСга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“2018-йилнинг 12-декабр куни Ўзбекистон делегацияси Воронеж вилоятининг Нововоронеж шаҳрига (Россия) жўнаб кетади. Делегация таркибидан Олий Мажлис депутатлари гуруҳи, Адлия вазирлиги вакили, “Дунё” ахборот агентлиги, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали, қатор интернет-ресурсларнинг журналистлари ўрин олган”, - дейилган хабарда.
Сентябрь ойи бошида Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатда АЭС қуришда ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди. Ўзбекистонда биринчи атом электростанцияси “Росатом” давлат корпорацияси томонидан ҳамкорликда барпо этилади. Лойиҳани 2028 йилгача бажариш режалаштирилган. АЭС 2,4 ГВт қувватли иккита блокдан иборат.