Булунғурда 14 та оилавий боғчалар рухсатнома олди

В Булунгуре 14 домашних детских садов получили лицензии
В Булунгуре 14 домашних детских садов получили лицензии  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Булунғур туманида 14та оилавий боғчаларга фаолият олиб бориш рухсатномалари топширилди

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида 14 та оилавий мактабгача таълим муассасалари рухсатнома олди, деб хабар қилмоқда вилоят Мактабгача Таълим бошқармаси.

“Туман ҳокими Б.Бахромов Мактабгача таълим вазирлиги билан тадбиркор ўртасида имзоланган битим асосида 14 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига муассаса фаолиятини олиб бориш учун рухсатномаларни тантанали равишда топширди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 30 июлда “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 595-сонли қарорни қабул қилган эди. Унга кўра Ўзбекистонда хусусий, хусусий ва давлат шериклигида боғчалар фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутган.  

Янгиликлар лентаси
0