Ҳали ҳам томдан чакки ўтмоқда: Фарғона ҳокимлиги ҳомийларни қидирмоқда

© Foto / Богдан БубнякПротекающая кровля в одном из домов в Фергане
Протекающая кровля в одном из домов в Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, хусусий уй-жой ширкатини ташкил этмаганлиги туфайли юзага келган ҳолатга уй эгалари ўзи жавобгар ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчасида жойлашган 38-уй том қисмини ҳомийлар ҳисобидан таъмирлаб берилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлигида маълум қилишди.

Бундан аввал ушбу уйда истиқомат қилувчилар шаҳар маъмурияти томонидан том қисми таъмирлаб бериш масаласини ҳал қилиш юзасидан Sputnik Ўзбекистон таҳририятига мурожаат қилишганди. Уйда асосан пенсионерлар истиқомат қилиши сабабли улар ўз ҳисобидан том қисмини таъмирлаш ишларини бажара олмаслигини маълум қилишади.

Мақола чиққандан сўнг, ушбу уйда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири Богдан Бубняк Sputnik мухбирига, бир ойдан бери фақатгина 20 дона шифер олиб келинганлиги ва бошқа ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаганлиги маълум қилди. Черепица бошидан сифати ёмон бўлган. Бундан ташқари, фуқаролар ширкат тузишга қарши эмас, бироқ турли сабаблар туфайли бу масала чўзилмоқда.

© Foto : Богдан БубнякШифер для ремонта крыши дома № 38 в г. Фергана
Ҳали ҳам томдан чакки ўтмоқда: Фарғона ҳокимлиги ҳомийларни қидирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шифер для ремонта крыши дома № 38 в г. Фергана

Ушбу масалага ойдин киритиш мақсадида Sputnik  ходимлари Фарғона вилояти ҳокимлиги билан боғланди.

Ҳокимликда маълум қилишича, бу масала юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги хат тақдим этган.Унда айтилишича, уйнинг том қисмидаги черепица қопламаси бугунги кунга келиб таъмир талаб ҳолатга келган. Бироқ уни таъмирлаш учун уй эгалари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тузишлари керак.

Шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди идоралар билан биргаликда мазкур уй мулкдорлари иштирокида уйни ширкатга аъзо қилишлик бўйича бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, яқин ҳудуд фаолият юритаётган ширкатга ёки мулкдорлар томонидан ширкат ташкил этиш таклифлари берилган бўлсада ширкатларга аъзо бўлиш масаласи бўйича берилган таклифларга рад жавобини бериб келганлар.

Протекающая кровля в одном из домов в Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Сув ва ёнғин хавфи остида: Фарғонада уйларнинг бирида 8 йилдан бери томдан чакки ўтмоқда

“Агар 38-уй мулкдорлари ширкатга аъзо бўлиб, мажбурий бадал тўловларини ўз вақтида тўлаб борганларида муаммо ва камчиликлар ширкат томонидан ўз вақтида бартараф этилган бўлар эди. Уйга ширкат ташкил этилмаган тақдирда уй мулкдорларни шахсий мулки  ҳисобланганлиги учун уйнинг умумфойдаланиш қисмини соз ҳолатда сақлаш ва атроф ҳудудни ободонлаштириш ишларини амалга оширилишида 38-уй мулкдорлари жавобгар ҳисобланади”, - дейилган Фарғона шаҳар ҳокимлиги хатида.

Бироқ, Фарғона шаҳри ҳокимлиги хатида айтилишича, шаҳар аҳолисини куз-қиш мавсумини беталофат ўтказилишини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳомийлик ҳисобига ушбу уйнинг том қисмини шифер билан таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Sputnik Ўзбекистон бу ҳолатни кузатиб боришни давом этади.

Янгиликлар лентаси
0