ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Блогер Сара Шакил Emirates авиакомпаниясига тегишли, сирти қимматбаҳо тошлар билан безатилган боинг суратини ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.
Presenting the Emirates ‘Bling’ 777. Image created by Sara Shakeel 💎💎💎 pic.twitter.com/zDYnUZtIOS
— Emirates Airline (@emirates) 4 декабря 2018 г.
Худди шу куннинг ўзида фотосурат Emirates авиакомпаниясининг Twitterдаги профилида пайдо бўлди.
"Emirates Bling 777 эътиборингизга ҳавола қиламиз. Сурат Сара Шакил томонидан яратилган", — деб ёзган пост остида компания вакиллари.
Интернет фойдаланувчилари сурат тагида ҳайрат сўзлари ўрнига ўзларининг нафрат тўла изоҳларини қолдира бошладилар. Улар ортиқча дабдабадан ниҳоятда ғазабда эканликлари ёзиб, бу пулларни ўта муҳим нарсаларга сарфлаш мумкин эканлиги алоҳида қайд этишган.
Кадрнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа билан қараганлар ҳам топилган. Саноқсиз ялтир-юлтур "Фотошоп" ишидан бошқа нарсамас, деб ёзишган улар.
Дабдабага қарши курашувчилар енгил тин олишлари мумкин, ушбу сурат чоп этилаётган вақтда бирорта самолётга шикаст етмаган ва бир дона ҳам бриллиант беҳуда сарфланмаган.
Сара Шакил – рассом бўлиб, ўз коллекциясида виртуал тарзда ялтироқ ишлов берилган ўнлаб фотосуратларга эга. Масалан: "бриллиант" картошка фри, бриллиант музқаймоқ ва ҳоказо.
#McCrystals 🍟💎 pic.twitter.com/LKeSQnLIMB
— sara shakeel (@sarashakeel) 2 ноября 2018 г.