ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Марказий банкда бугун, 11 декабрь куни Россия ҳудуди ва портфель бошқаруви бўйича директор Н. Ханженкова ва Марказий Осиё ҳудуди бўйича янги тайинланган директор Б. Балванера бошчилигидаги Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Марказий банк салоҳиятини мустаҳкамлаш, банк тизими ва молия бозорларини ривожлантириш, Ўзбекистонда тадбиркорликни молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳаси доирасида келгусидаги ҳамкорлик бўйича бир қатор мавзулар муҳокама қилинди.
Шу йил август ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ва самарали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирганди.