ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Bloomberg агентлиги иқтисодий ривожланаётган давлатларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Россия иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар қилди РИА Новости Bloomberg нашрига асосан.
Рейтингнинг 1-ўрнини 2,55 балл билан Малайзия сақлаб қолган. Россия 2,36 балл билан рейтингнинг 2-поғонасидан ўрин олган. Етакчи учталикни Хитой 1,39 балл билан якунлаган.
Кейинги ўринларни Филиппин (4), Колумбия (5), Таиланд (6), Польша (7), Мексика (8), Чили (9) ва Жанубий Корея (10) банд этган. Ярим йил аввал Россиядан икки поғона юқорида бўлиб, 5-ўринни эгаллаган Туркия рейтингнинг охирги - 20-ўрнига тушиб кетган. Бу энг ёмон кўрсатгич эканлиги қайд этилган.
Рейтингни тузишда 2018 ва 2019 йиллардаги ялпи ички маҳсулот ўсиш кўрсатгичи, суверен кредит рейтинги, валюта захиралари, акциялар ва облигациялар бозори ҳолати инобатга олинган.