Тошкентда пианиночи Лола Астанова концерт беради

Oбуна бўлиш
Лола Астанова ижтимоий тармоқларда минглаб кузатувчиларга эга, унинг видеоларини миллионлаб одамлар томоша қилади.

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Тошкентда Форумлар саройида 30 декабрь куни Ўзбекистонда туғилган Лола Астанова концерт беради, деб хабар қилди Nuz.uz нашри.

Лола Астанова роялда турли мусиқаларни юқори маҳорат билан ижро этиши билан бутун дунёда машҳур. Тошкентда туғилиб ўсган Лола Астанова турли хорижий мамлакатларда катта концертлар беради.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ижтимоий тармоқларда минглаб кузатувчиларга эга, унинг видеоларини миллионлаб одамлар томоша қилади.

Бундан ташқари, Тошкентда R&B қўшиқчиси Джейсон Деруло ҳам концерт бериши кутилмоқда. У Халқлар дўстлиги саройида 17 декабрь куни концерт беради.

Янгиликлар лентаси
0