Россия қурол сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё қурол-яроғ бозорида Россия 9,5 % улуш билан 2-ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Стокгольм дунё муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти (SIPRI) Россия 2000 йилдан бошлаб илк маротиба дунёда қурол-яроқ сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди, деб хулоса қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Институт маълумотига кўра, 2017 йилда Россия қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари савдосининг умумий ҳажми 9,5 фоизга етган.

ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Путин Ўзбекистон билан қурол-яроғ шартномасига доир музокаралар ўтказишни топширди

Катта илмий ходим Симон Веземаннинг таъкидлашича, 2011 йилдан буён Россия компаниялари ўзлари ишлаб чиқараётган қурол-яроғ савдо ҳажмини анча кўпайтирган.

Тадқиқотчи ушбу ўсиш Россияда қуролланиш модернизация лойиҳаси доирасида бўлиб ўтганини маълум қилди. Институт талқинига кўра, Россиянинг етакчи 100 та компанияларидан ўнтасининг умумий савдоси 2017 йил мобайнида 8,5 фоизга ошган.

2002 йилдан буён Буюк Британия дунёда қурол-яроқ сотиш бўйича иккинчи поғонани эгаллаб келмоқда эди, бироқ душанба куни эълон қилинган рейтингда 9 фоиз улуш билан учинчи поғонадан жой олди. Бу соҳада 57 фоиз улуш билан АҚШ етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, ПВО ва ПРО маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Россия “Алмаз-Антей” корхонаси илк маротиба қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўнталигига киритилган.

Янгиликлар лентаси
0