ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Қоракалпоғистон Республикаси Қанликўл тумани “Жана қала” ОФЙда яшовчи Бабақулов Менлибай дала қазиш илшарини олиб бораётган пайтида тарихий кўза топиб олади, деб ёзмоқда Макан нашри.
Менлибай 12 октябрь куни даланинг бир жойидан 20 дона узунлиги 40 сантиметрли кўзаларни қазиб олган ва шу заҳотиёқ туман ҳокимлигига хабар берган.
Шундан кейин Нукус шаҳридан тарихчи Ғайратдин Хожаниязовни ҳам чақиришади. Олим кўзалардан намуна олиб, кўзалар топилган жойга яқинлашмасликни тайинлаб кетади.
Қизиқ томони шундаки, кўзалар топилганига салкам 2 ой бўлган бўлса ҳамки, ҳозиргача ҳеч ким ушбу тарихий артефактларга қизиқиш уйғотмади. Нима бу тарихий топилмалар ҳеч кимга керак эмасми?