ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Россиянинг Оренбург шаҳрида “Оренбург - Евроосиё юраги” туристик фестивали бўлиб ўтди, вилоят расмий сайтига асосан.
Унда Россия ва МДҲнинг бир неча шаҳарлари ўзларининг туристик салоҳиятини намойиш этишди. Фестивал доирасида бир неча номинациялар бўйича қисқа метражли фильмлар кўрик танлови ҳам бўлиб ўтди.
“Ҳудудлар тақдимоти” номинацияси бўйича Россия ва Ўзбекистон ижодкорлари томонидан суратга олинган “Бухоро” ва “Эльбрусград” қисқа метражли фильмлари ғолиб деб топилди", - дейилган хабарда
Иккинчи ўринда “Отшельник” ва “Кисловодск: город-парк” фильмлари ғолиб деб топилди.
Фестиваль доирасида, шунингдек “Энг яхши дам олиш маскани”, “Энг яхши соғломлаштириш объекти”, “Энг қизиқ тарихий обида” каби танловлар бўлиб ўтди.