ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов ўртасида иккиёқлама учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди Қозоғистон Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси.
Томонлар ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва қайта таъмирдан чиқариш, шунингдек, ўзбек-қозоқ чегарасида автомобил транспортлари тўпланиши ҳолатини муҳокама қилдилар.
Учрашув давомида ушбу вазият регионал бўлинмалар раҳбарларининг доимий назоратида бўлиши ва юзага келган масалаларни тезкор чоралар орқали ҳал этишга келишиб олинди, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат чегараси ўтказиш пунктларида юк оқимини бир хил тақсимлаш бўйича келишувга эришилган. Бунда ҳар бир томон масъул вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва компаниялар билан биргаликда ушбу масала ечими устида иш олиб боришлари таъкидланмоқда.