Қозоғистон Ўзбекистон бош прокурорини медал билан тақдирлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровГенеральный прокурор Узбекистана Отабек Муродов
Генеральный прокурор Узбекистана Отабек Муродов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Отабек Муродов Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантиргани учун эсдалик медали билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Қозоғистон прокуратура органлари Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовни “Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун” эсдалик медали билан тақдирлади.

Тақдирлаш маросими Остонадаги “Минтақавий ҳамкорликни мустахкамлаш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги сайи-ҳаракатларни мувофиқлаштириш” конференция доирасида бўлиб ўтди.

Остонада Муродов Қозоғистон бош прокурори Кайрат Кожамжаров билан икки мамлакат прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ва тезкор таъминлаш мақсадида маҳкумларни ўтказиш тўғрисида икки томонлама шартнома тузиш ҳамда ёпиқ электрон алоқа каналини жорий этиш масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, томонлар экстрадиция, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қайтариш масалаларини муҳокама қилишган. Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бош прокурорларлар халқаро шартномалар доирасида шакллантирилган ўзаро муносабатларни ижобий баҳолашган.

Янгиликлар лентаси
0