ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Марказий банк 12 декабрь куни иккита депозит аукциони ўтказилиши ҳақида эълон қилди.
Ҳар иккиси ҳам фоизли депозит аукцион тури. Депозит муддати - 14 ва 30 кунга. Биринчисида депозит аукциони бўйича максимал фоиз ставкаси 16 фоиз, иккинчисида - 17 фоиз.
Маблағлар депозитга 12 декабрь куни ўтказилади ва мос равишда, 2018 йил 26 декабрь ҳамда 2019 йил 11 январь куни маблағлар қайтарилади ва депозит бўйича фоизлар тўланади.
Биринчисида депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори 400 млрд сўм, ҳар бир ариза бўйича таклиф этиладиган минимал миқдор - 1 млрд сўм.
Иккинчисида депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори - 200 млрд сўм, ҳар бир ариза бўйича таклиф этиладиган минимал миқдор - 1 млрд сўм.