ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Индонезиянинг энг таниқли ва машҳур “Гунадарма” талабалар хори Ўзбекистон давлат мадҳиясини жонли ижро этди. Бу ҳақда видеоролик Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида жойлаштирилди.
Видеоролик Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Индонезиянинг “Гунадарма” университети ҳамкорлигида тақдим этилган.
Ўзбекистонликлар бу видео остида кўплаб изоҳларни ёзишмоқда.
“Катта раҳмат, Индонезия давлати ва халқига янада меҳрим ошди”, - деб ёзган Shuhrat Ulughodjaev.
Mahmud Narziev эса “Жуда ҳам чиройли чиқибди, раҳмат Индонезия!”, дея қўшимча қилган.