Душанбеда мигрантлар муаммолари тўғрисида фильм намойиш этилди

© Sputnik / Амир ИсаевЗима в Душанбе
Зима в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир Халқаро мигрантлар кунига бағишланган. Ҳар йил 18 декабрь куни Халқаро мигрантлар куни сифатида нишонланади.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Душанбеда декабрь ойида миграция тўғрисида кино фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Тадбир Халқаро мигрантлар кунига бағишланган. Кеча фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Томошабинлар эътиборига “Худди ўша қайиқда” ("На одной и той же лодке") ҳужжатли фильм ҳавола қилинди. Мазкур фильм Ўрта ер денгизидаги мигрантлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Фестиваль 18 декабргача давом этади.

Биринчи фестиваль мамлакатда ўтган йили бўлиб ўтганди. Режиссёрлар мухлисларга 4 та ҳужжатли фильмни тақдим этишганди.

Режиссёр Павел Бардиннинг «Салам, МАСКВА» фильмидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
"Салам, Масква": Россия мигрантлар ҳақида сериал суратга олди

Миграция замонамизнинг долзарб мавзуларидан биридир, хусусан, Марказий Осиё давлатлари учун долзарблигича қолмоқда. Ўзбекистон бу йўналишда мунтазам ишлар олиб бориб, ўз фуқаролари қабул қилувчи давлатлар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўймоқда, жумладан, миграция соҳасида.

Жорий йил ноябрь охирида Ўзбекистон миграция бўйича Халқаро ташкилотнинг 173-чи аъзосига айланди. Халқаро миграция ташкилоти Тошкентда ва Термезда ўз ваколатхоналарини очишни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0