Украина Ўзбекистон билан тартибли муносабатларни хоҳлайди

© AFP 2023 / VASILY MAXIMOVУлица Крещатик в Киеве.
Улица Крещатик в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина томони иккиёқлама мулоқотни фаоллаштиришга ва икки томонлама алоқаларни тизимлаштиришга тайёр, деб ишонтирган Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Степан Кубов.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Степан Кубов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев билан учрашди, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Украина Ўзбекистон енгил автомобилларига нисбатан суриштирувини тўхтатди

Украина вакили Киев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларга нисбатан антисубсидиявий текширувларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилингани ҳақида расман маълум қилган.

Кубовнинг қайд этишича, Украина томони Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги иккиёқлама мулоқотни, мунтазам алоқаларни ҳам иш ҳам раҳбарлар даражасидаги қўшма комиссия кўринишида фаоллаштиришга ва тизимлаштиришга шай.

Ўзбекистон бош вазири билан ўтказилган суҳбатда Украина ва Ўзбекистон бозорларига товарларни чекловларсиз етказишни таъминлаш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги савдо муносабатларини олдиндан айта оладиган қилиб шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида гап кетган.

Арипов ва Кубов шундай тўхтамга келишган: икки мамлакат ўртасидаги энг яхши савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйишнинг муҳим инструменти - ҳамкорликдаги Украина-Ўзбекистон ҳартомонлама ҳамкорлик комиссия ишини қайта тиклаш лозим ва истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун саккизинчи қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш керак.

Янгиликлар лентаси
0