ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Итлар учун янги мода Американинг Аризона штатида пайдо бўлди. Америкаликлар ўзларининг уй ҳайвонларига жайра игналарини эслатувчи либос кийдиришмоқда, деб хабар қилади Pedestrian TV.
All hail the fantastic Coyote Vest! Gryphon wears his every time he's outside in our yard. pic.twitter.com/SIyB9cVVZL
— Jess Phoenix 🌋 (@jessphoenix2018) 4 декабря 2018 г.
Шу тариқа одамлар ўз ҳайвонларини йиртқичлардан ҳимоя қилишмоқчи. АҚШ ғарбида бургут ва койотларнинг (бўри тури) итларга ҳужум қилиши одатий ҳол саналади.
Маҳаллий аҳоли қизиқиш билан итларнинг янги либосдаги суратлари билан ўртоқлашмоқдалар. Суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Бу мавзуга аталган ҳазил ва мемлар кўпайиб бормоқда.
Ушбу либосларда ҳайвонлар кулгули бўлиб кўринади, албатта. Аммо ҳайвон соҳиблари ўзларини хотиржам ҳис қилишади.
There’s a coyote outside. You know what that means: coyote vest time! pic.twitter.com/Pj164giawL
— Amina Akhtar (@Drrramina) 3 декабря 2018 г.