ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Баходир Бешимович Эшмуратов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
2018 йил июнь ойида раҳбар этиб тайинланган Шарифжон Турсунов ноябрда лавозимидан бўшатилган эди. Унинг ишдан кетиш сабаби номаълум.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.