ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумуш тангаларнинг қанчаси сотилиб қанчаси қолганини хабар қилди.
Хабарда айтилишига кўра, айни дамда Республика ҳудудидаги банкларида 877 таси олтин ва 3922 дона кумуш тангалар қолган.
Танларнинг вилоятлар бўйича қолдиқлари билан қуйидаги инфографикалардан танишиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 30 ноябрь куни ўтган донаси 12,7 млн сўм бўлган 1900 та олтин ва донаси 236 минг сўмдан бўлган 6900 та кумуш тангалар савдога чиқарилган эди.