Африка альбинослари гўзаллик кўрик танловини ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳаммасида туғма тери, соч ва кўз рангларига жавоб берувчи пигмент мелатони етишмайди.
Альбинизмга дучор бўлган кишиларга зўровонлик кўрсатиш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқини чеклаб қўйиш муаммоларига диққатни жалб қилиш – танловнинг мақсади.
“Биз барча альбинослар дучор бўлувчи муаммолар туфайли Шарқий Африканинг бир неча давлатлари – Кения, Уганда ва Танзанияни бирга тўплашга қарор қилдик”, - дейди танлов ташкилотчиси Исаак Мваура.
Унинг сўзларига кўра, диний қурбонлик қилиб ўлдириш – долзарб мавзулар қаторидан ўрин олган. Ушбу давлатлар аҳолиси, альбиносларнинг тана қисмлари бойлик келтиришига ишонишади.