ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди

© SputnikИнспектор Гаи остановил для проверки автомобиль
Инспектор Гаи остановил для проверки автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди.

Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

-  транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

- ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

- ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

- ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0