“Тошкент – Хива” йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

© УзАЭлектропоезд "Ташкент - Хива"
Электропоезд Ташкент - Хива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келажакда “Тошкент – Хива” йўналишида “Афросиёб” тезюрар поездлари қатновини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Кеча, 3 декабрдан бошлаб “Тошкент – Хива” йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Работы на железной дороге - Sputnik Ўзбекистон
Урганч - Хива темир йўл линияси жорий йилда фойдаланишга топширилади

Ушбу йўналишда барча қулайликларга эга бўлган биринчи поезд Тошкентнинг Жанубий вокзалидан йўлга чиқди. Келажакда ушбу йўналишда тезюрар “Афросиёб” поездлари қатновини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Хоразм вилоятига бўлган ташрифи чоғида “Хива” темир йўл вокзалининг янги биноси ва бу ерда йўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишган эди.

Хива вокзали биноси Хоразм меъморчилиги услубида қурилган бўлиб, у ерда  замонавий VIP зал, она ва бола хонаси ҳамда тиббиёт хонси ҳамда 20 ўринли меҳмонхона мавжуд. Вокзалда 35 ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0