Тошкент ва Риёз барча даражаларда алоқаларни фаоллаштиради

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии.
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Саудия Арабистони қироли Ўзбекистон элчиси билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф этганди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Кеча 3 декабрь куни Риёз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раунди ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

ПОСОЛ УЗБЕКИСТАНА ВРУЧИЛ ВЕРИТЕЛЬНЫЕ ГРАМОТЫ КОРОЛЮ САУДОВСКОЙ АРАВИИ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар давлат вазири Низар Мадани бошчилигидаги икки мамлакат делегациялари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

“Барча даражаларда Ўзбекистон – Саудия алоқаларини фаоллаштириш, қўшма ҳамкорлик тузилмаларининг навбатдаги йиғилишлари ўтказиш зарурлиги эътироф этилди”, - дейилган хабарда.

Томонларнинг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Саудия Арабистонида Ўзбекистон делегацияси Саудия инвестициялар бўйича агентлиги раиси Иброҳим ал-Умар ҳамда Саудия тараққиёт фонди маслаҳатчиси Юсуф ал-Бассам билан музокаралар ўтказди. Мазкур учрашувларда савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0